Amnesty International мамлакатларни инсоният учун ҳал қилувчи паллада ҳуқуқларга зид ва тажовузкор тартиб ўрнатилишига чек қўйишга чақиради
Amnesty International ташкилоти бугун ўзининг йиллик “Дунёда инсон ҳуқуқларининг ҳолати” (The State of the World’s Human Rights) номли маърузасини тақдим этар экан, дунё қудратли давлатлар, корпорациялар ва ҳуқуқларга қарши ҳаракатларнинг кўп томонлама муносабатлар, халқаро ҳуқуқ ва инсон ҳуқуқларига қилган ҳужумлари туфайли янги хавфли давр ёқасида турганидан огоҳлантиради. Ташкилот 144 мамлакатдаги инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ вазиятга берган баҳосида давлатлар, халқаро идоралар ва фуқаролик жамияти “муроса сиёсати”дан воз кечиши ҳамда ушбу янги тартибнинг илдиз отишига йўл қўймаслик учун бундай ҳужумларга биргаликда қарши туриши кераклигини таъкидлайди.

