Amnesty International барча учун веб-сайтдан фойдаланиш қулайлигини таъминлашни ўз зиммасига олади. Биз барча фойдаланувчилар учун веб-сайтимиз сифатини яхшилаш устида доимий иш олиб борамиз ва қайси соҳаларни яхшилашимиз мумкинлиги ҳақидаги фикр-мулоҳазаларни қабул қиламиз.
WCAG талабларига мувофиқлик
Amnesty.org Веб-контентдан фойдаланиш имкониятлари ҳақидаги кўрсатмаларнинг (WCAG) АА даражасига қисман мос келади. Сайтимизда кўп сонли саҳифалар ва ҳужжатлар мавжудлиги сабабли, биз фойдаланиш имкониятлари стандартларига мувофиқлигимизни яхшилашда давом этмоқдамиз.
Сайтимизнинг веб-сайтдан фойдаланиш талабларига жавоб берадиган хусусиятлари
- Сайтда клавиатура орқали навигация қилиш мумкин, шунингдек ҳар бир саҳифада “Асосий контентга ўтиш” ҳаволаси мавжуд.
- Ёрдамчи технологиялардан фойдаланиб, навигацияни енгиллаштириш учун ARIA белги-маркерлари мавжуд.
- Фойдаланувчилар масштабни ёки браузердаги матн ҳажмини аксарият саҳифаларда ҳеч қандай муаммосиз катталаштиришлари мумкин.
Маълум муаммолар
- Саҳифа сарлавҳалари ҳар доим ҳам уйғун ёки иерархик равишда ишлайвермайди.
- Кўпчилик PDF ҳужжатлар amnesty.org сайтида WCAG ва PDF/UA имкониятлари стандартларига фақат қисман жавоб беради.
- Баъзи расмларда ранг контрасти сифати паст ёки матн сарғайган.
- Баъзи расмларда альтернатив матн мавжуд эмас. Бу, айниқса, эски саҳифаларда кўпроқ учрайди.
- Баъзи видеоларнинг аудио таърифлари йўқ.
- Кам сонли видеоларда субтитралар, таглавҳалар ёки транскриптлар мавжуд эмас. Бошқа ҳолларда улар автоматик ҳолда яратилган бўлиб, бу таърифларнинг аниқлигига таъсир қилиши мумкин.
- Веб-сайтимиздаги контентнинг аксарият қисми содда инглиз тилида ёзилмаган ва юқори даражада ўқув компетенциясини талаб қилади.
- Ташқи платформалардан олинган баъзи ўрнатилган контент, веб-сайтнинг қолган қисми каби қулай эмас. Бундай контентга инфографика, видео ва аудио материаллар киради. Ўрнатилган контент билан боғлиқ муаммолар, айниқса, эски саҳифаларда кўпроқ сезилади. Ҳозирда биз ташқи, айниқса, фойдаланиш имконияти даражаси паст, платформалардан олинган баъзи ўрнатилган контентдан фойдаланишни қисқартириш устида ишлаяпмиз.
- Биз ҳозирда бартараф этиш учун иш олиб бораётан техник носозликлар рўйхати билан танишиш учун https://github.com/amnestywebsite/humanity-theme/issues?q=is%3Aopen+is%3Aissue+label%3Aaccessibility ҳаволасига мурожаат этинг.
Фикр-мулоҳаза
Агар сизда маълум бир саҳифа билан боғлиқ муаммо юзага келса ва ёрдам керак бўлса, биз билан боғланинг.

